июл 31, 2022 16:27 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 24 -31 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев Толибон ҳукуматини халқаро террорчи ташкилотлар билан алоқаларни узишга чақирди

 

  • Тошкент саммитида Афғонистоннинг хориждаги активларини озод қилиш масаласи таъкидланди

 

  • Шавкат Мирзиёев ва ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • ШҲТнинг келаси учрашувида Эроннинг мажбуриятлари меморандуми имзоланади

 

  • Шавкат Мирзиёев Тошкентда Сергей Лавровни қабул қилди

 

****

Ўзбекистон президенти Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида Афғонистон ҳукуматини жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларига риоя қилишга чақирди.

“Биз Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишлари олдини олиш ва уларга қарши курашиш, барча халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узиш учун ўзининг қатъий иродасини намоён этиб, кескин чоралар кўришга чақирамиз”, - дейилади Ўзбекистон президенти мурожаатида.

Хабарга кўра,  бу муваққат ҳукуматга ишончнинг мустаҳкамланишига олиб келади.

“Шунингдек, Афғонистон учун ён атрофдаги давлатлар ва халқаро ҳамжамият билан дўстлик, яқин қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик муҳитида барқарор тараққий этиш бўйича аниқ истиқболларни очади”, дейилган Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини Кун сайти келтирган.

***

Тошкентда бўлиб ўтган " Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро йиғилиши иштирокчилари Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларини озод қилиш муҳимлигини яна бир бор таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ўтказилган " Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" мавзусидаги халқаро анжуман иштирокичлари Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларини озод қилиши муҳимлигини яна бир бор хабар қилдилар.

Йиғилиш қатнашувчилари бугунги кунда Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ва мустаҳкамлаш ушбу мамлакатда мустаҳкам тинчликка эришишнинг муҳим омили сифатида устувор аҳамият касб этиши зарурлигини таъкидладилар. Ҳамда Афғонистоннинг минтақалараро  иқтисодий жараёнларга  яқинлашишига кўмаклашиш, муҳим ижтимоий  ва инфратузилма лойиҳаларни, жумладан трансминтақавий транспорт, энергетика ва бошқа йўлакларни яратишни давом эттириш зарур деб маълум қилдилар.

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати вакиллари ва бошқа делегациялар раислари Ўзбекистон президенти ташаббуслари жумладан Тирмиз-Мазор шариф-Кобул-Пешовар темир йўл линияси қурилиши ва Сурхон-Пули Хумри темир йўл линиясининг қурилиши муҳимлигини ҳам алоҳида таъкидладиар. Бундан ташқари Тирмиз шаҳридаги ўқув маркази афонистонлик ходимларини қайта тайёрлаш марказига айлантирганига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ймғилиш иштирокчилари, Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси, Амирхон Муттақийниг мамлкакта ҳукмати биан турли терчилик гууҳлар умлаан биринчи навбатда ИШИД террорчи гуруҳи ўртасидаги муносабатлар узилиши ҳақидаги баёнотини таъкидлаб, шунингдек  Афғонистон ҳукумати томонидан хавфсизлик ва барқарорликтаъминланаётгани, халққа давлат ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш чоралари кўрилаётгани қайд этилди.

Баёнотда шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукумати томонидан инклюзив ҳукуматини шакллантириш, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва афғонистонлик қизларининг мактабда таълим олишлари учун халқаро ҳамжамиятнинг асосий талабларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Афғонистондаги миллий яралашув жараёнини якунлашинг асосий шарти бўлади.

****

Шавкат Мирзиёев ва ШҲТ делегацияси

 

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда иштирок этган ШҲТга аъзо давлатлар вазирлари:

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар;

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди;

Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И;

Қирғизистон ташқи ишлар визири Жээнбек Кулубаев;

Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий;

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров;

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин.

ШҲТ бош котиби Чжан Мин и ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди деб хабар қилган Спутник сайти.

“Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор вазифалари ва ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг бирлашмага раислиги давомида ўтган даврда биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган саммит кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

****

Ўзбекистон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси ШҲТга аъзо давлатларнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида Эрон мажбуриятлари тўғриисдаги меморандум имзоланишини хабар қилди.

Эрон телерадикокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов  Тошкент шаҳрида  бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ортидан ички ва ташқи мухбирлар билан суҳбатида, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган учрашувда Эрон Ислом республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланиши режалаштиргган ва бу давлатнинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишига йўл очади деб айтди.

ШҲТга аъзо давлатлар президентлари кенгаши мажлиси жорий йлнинг 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Хавфсизлик мақсадда ташкил этилган ва ундан кейин иқтисодий тенденцияларгадавом этган ШҲТ энг йирик ва нуфузли халқаро ташкилотлардан биридир ва унда Хавфизлик кенгашнинг 5 аъзосидан 2 таси ва дунёнинг ядровий кучларидан  4 таси қўшилган.

****

Мирзиёев ва Лавров

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилган.

Минтақадаги вазиятга ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув аввалида Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон етакчисига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва самимий тилакларини етказган.

Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.

Қайд этилишича, ўзаро савдо ҳажми барқарор юқори суръат билан ортиб бормоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 32 фоизга ошди. Қўшма Лойиҳа офисининг фаолияти доирасида қарийб 40 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув йўналишида самарали ишлар олиб борилмоқда. Кейинги бир неча йилда Ўзбекистонда Россиянинг 12 та етакчи олий таълим муассасаларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Минтақавий, шу жумладан “Марказий Осиё – Россия” форматидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ёрлиқ