август 01, 2022 19:12 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистоннинг Эроннинг Чобаҳор портининг хавфсизлиги ва арзонлигига эътибор қаратиши
    Ҳиндистоннинг Эроннинг Чобаҳор портининг хавфсизлиги ва арзонлигига эътибор қаратиши

Ҳиндистон портлар ва денгиз транспорти вазири Эроннинг Чабаҳор портини Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари учун Марказий Осиёга чиқиш учун хавфсиз, арзон ва тез йўл деб ҳисоблайди.

Ҳиндистон портлар, денгиз транспорти ва сув йўллари вазири Сарбадана Соновал, Мумбай шаҳрида "Чобаҳар куни" муносабати билан бўлиб ўтган маросимда, биз Чобаҳар портини муҳим транзит марказига айлантирамиз деб, бу порт  Ҳиндистондан Эрон орқали Ўрта Осиёга борган сари ишончлироқ, арзонроқ, қисқароқ, тезроқ йўл сифатида тасвирлади. Марказий Осиё давлатлари ва Эрон Ислом Жумҳуриятидан сиёсий арбоблар иштирок этган ушбу маросимда Сарбадана Соновал ўз сўзида шундай баён қилди:

Янги Деҳлининг мақсади Чобаҳордаги Шаҳид Беҳешти портини транзит марказига айлантириш ва уни Шимолий-Жануб коридорига боғлаш ва Марказий Осиё мамлакатларига чиқишдан иборат.

Сарбадана Соноwал яна шундай деди: Ҳиндистон савдо ва логистика компаниялари учун Шаҳид Беҳешти порти ва Чабаҳор эркин савдо зонаси имтиёзларидан фойдаланишга тайёр.

Аввалроқ Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ҳам Эроннинг Чобаҳор портини муҳим минтақавий транспорт маркази деб ҳисоблаган эди. Ўтган йили Субраманиам Жаишанкар Тошкентда (Ўзбекистон пойтахти) “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий интеграция, имкониятлар ва муаммолар” йиғилишида шундай деган эди: Чобаҳор порти муҳим минтақавий транспорт маркази, жумладан Афғонистонга ҳам.

Дарҳақиқат, Чобаҳор портининг муҳим вазифаларидан бири Афғонистонни ҳозирги ноодатий вазиятдан қутқаришдир. Шу нуқтаи назардан, Ҳиндистондаги транспорт ва транзит масалалари бўйича эксперт Эдити Баҳадури шундай деб ҳисоблайди:

“Афғонистон иқтисодиёти шу пайтгача уруш оқибатларидан азият чекиб келган ва шу сабабли бу давлатнинг минтақавий ва жаҳон иқтисодиётига очилиши ва қўшилиши нафақат Афғонистонда, балки бутун минтақада вазиятни барқарорлаштириш учун асосий заруратдир”.

Шу билан бирга, ҳиндистонлик ушбу мутахассис Чобаҳор портининг минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатишдаги ролини тушунтириб, шундай деди:“Чабаҳор портининг ривожланиши минтақадаги савдо-сотиқни янада кенгайтиради ва охир-оқибат Ҳиндистонни 7200 км шимол-жануб халқаро йўлаги билан Россияга боғлайди”.

Эроннинг жануби-шарқидаги Чобаҳор порти Уммон денгизи ва Ҳинд океани соҳилида жойлашган ягона океан портидир. Ушбу стратегик порт кейинги йилларда минтақа давлатлари савдосини, айниқса, Ҳиндистоннинг Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари билан савдосини кучайтириш мақсадида ўсиш ва ривожланиш йўлидан бормоқда. Чобаҳор порти ўзининг стратегик жойлашуви туфайли Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун очиқ сув ҳавзаларига энг яқин йўл ҳисобланади. Шу сабабли у алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Сўнгги бир неча йил ичида Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари, ҳатто Россия ҳам стратегик аҳамиятга эга бўлган Чобаҳор портининг аҳамиятини тобора кўпроқ англаб етди ва бу борада Эрон билан муҳим шартномалар имзолади. Айни пайтда, 2016-йилда “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридорини яратиш мақсадида Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасида уч томонлама шартнома имзоланган эди. Ушбу уч томонлама келишувнинг асосий йўналиши Ҳиндистон сармояси ҳисобига Эроннинг Чобаҳор портини ривожлантиришга қаратилган. Шу сабабли, стратегик аҳамиятга эга Чобаҳор портининг аҳамияти, Ҳиндистон ҳукумати ҳар йили "Чабаҳор куни"ни ўтказиш чоғида Эроннинг Уммон денгизи ва Ҳинд океанидаги ушбу муҳим портининг аҳамиятини таъкидлайди. Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ҳукуматларининг таъсирчан ва мисли кўрилмаган кутиб олишлари билан яқин ўн йилликда Чобаҳор стратегик порти Ҳинд океани соҳилидаги энг муҳим транспорт ва транзит портига айланиши аниқ. Шу билан бирга, асрлар давомида қийинчиликлар ва географик чекловлардан азият чеккан Ўрта Осиё ва Кавказ республикалари Чобаҳор портидан тўлиқ фойдаланиш билан ўзларининг барча муаммоларини ҳал қилишлари ва халқаро денгизлар ўртасидаги очиқ сувга чиқишлари, энг арзон, энг хавфсиз ва энг яқин маршрутда айирбошлаш амалиётларини амалга оширишлари мумкин.

Ёрлиқ