август 03, 2022 12:20 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Хитойдаги элчиси Пелосининг Тайванга ташрифига норозилик сифатида чақирилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Пекиндаги элчисини чақириб, унга АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайван оролига ташрифига эътирозлари ҳақида маълум қилди.

Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Си Фен Николас Бернсга мурожаат қилиб, Пелосининг Тайванга ташрифини ягона Хитой бўйича Пекин-Вашингтон келишувини бузиш деб атади. Хитойнинг унинг оқибатлари ҳақидаги қаттиқ огоҳлантиришларига эътибор бермай амалга оширилган бу сафар Америка ва Хитой ўртасидаги сиёсий зиддиятнинг кучайишига олиб келди. Пелосининг Тайванга ташрифи сабаблари ҳақида бир нечта диққатга сазовор фикрлар мавжуд. Биринчидан, демократлар Вакиллар палатасининг бўлажак оралиқ сайловларида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда, шунинг учун улар ҳар қандай ҳолатда ҳам Хитойга қарши сиёсатидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Иккинчидан, бу орол бошқарувида Тайваннинг мустақиллик тарафдори фракциясининг мавжудлиги Хитойга Вашингтонни таъқиб қилиш имкониятини яратди.

халқаро масалалар бўйича эксперт Тенг Жианқуан дейди: "Пелосининг Тайванга ташрифидан мақсад сиёсий ва шахсийдир. Чунки унинг фаолияти тарихи шуни кўрсатадики, у овоз олиш учун нозик ва хавфли масалалар билан ўйнаган. Айни пайтда Пелосининг Тайванга ташрифи Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда тинчлик ва барқарорлик учун моносиб эмас. 

Пелосининг Тайванга ташрифи билан стратегик жиҳатдан ноаниқ бўлган Американинг Тайванга нисбатан сиёсатидан Хитойнинг хавотири ортиб бораётгани сабаблари бўйича қуйидагиларни қайд этиш мумкин. Биринчидан, Тайвандаги ҳукмрон мустақиллик фракцияси мустақилликни эълон қилади, бу эса Хитойни ҳарбий жавоб беришга мажбур қилади. Иккинчидан, Тайванга Америка Қўшма Штатларининг энг юқори сиёсий ва қонунчилик даражасидаги саёҳати нафақат Тайван оролининг мустақиллигини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш, балки у бошқа мамлакатлар томонидан такрорланиши учун зарур замин ҳам бериши мумкин. Учинчидан, Хитойнинг Тайван ишларини бошқаришга қодир эмаслиги Гонконг ва Макао каби оролларни хитойдан ажралишига олиб келиши мумкин.

АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссингер шундай дейди: "Америка Хитой билан чексиз қарама-қаршиликнинг сиёсий оқибатларини эътиборсиз қолдирмаслиги керак, чунки икки томон ўртасидаги оғир муносабатларнинг давом этиши глобал можарога айланиши мумкин".

Қандай бўлмасин, Оқ уй Пелосининг тунда Тайванга ташрифини оқлашга ва Хитойнинг ғазабини камайтиришга ҳаракат қилди. Аммо Хитой бу сафарнинг ички ва ташқи оқибатларидан тўлиқ хабардор ва Вашингтон бу сафар парда ортида қандай даҳшатли мақсадларни кўзлаётганини билади. Шу сабабли у ғазабини Тайванга қаратди ва қум экспортига эмбарго қўйиб, бу оролдан денгиз маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатиб, Тайванни жазолаш учун амалий чоралар кўрди. Ва, албатта, Америка мисолида, Хитойнинг жавоби ушбу мамлакатнинг Хитойдаги элчисини чақириш билан чекланиб қолмайди.

Ёрлиқ