август 06, 2022 15:16 Asia/Tashkent
  • Боку ва Ереван ўртасидаги чегара кескинлигининг кучайиши
    Боку ва Ереван ўртасидаги чегара кескинлигининг кучайиши

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасида тўқнашув чизиғи бўйлаб ҳарбий можароларнинг янги босқичи бошланиши билан кўплаб мустақил сиёсий доиралар ва минтақавий экспертлар учинчи Қорабоғ урушининг бошланиши ҳақида гапирмоқда.

Шунга қарамай, урушаётган томонлар ўт очишни тўхтатиш тартибини бузганликда айблаб, қарши томонни мудофаага қўйишга ҳаракат қилишда давом этмоқда. Шу муносабат билан Арманистон ҳукумати Озарбайжон Республикаси ҳукумати томонидан эълон қилинган озарбайжон кучлари позицияларининг ўққа тутилиши ҳақидаги хабарни рад этди. Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги маълум қилди: Сўнгги бир неча кун ичида Арманистон икки давлат ўртасидаги умумий чегаранинг турли қисмларида озарбайжон кучларининг позицияларини ўққа тутди.

Ушбу айбловга жавобан Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнот берди ва эълон қилди: Арманистон Республикаси томонидан Озарбайжон қўшинлари позицияларини бомбардимон қилгани ҳақидаги эълон қилинган хабар нотўғри ва ёлғондир.

Арманистон ҳукумати маълумотларига кўра, Озарбайжон Республикаси кучлари жорий ойнинг 1-дан 3-августига қадар Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучлари назорати остидаги ҳудудларга ҳужум қилган. Аввалроқ Россия тинчликпарвар кучлари Озарбайжон Республикаси ҳарбий кучларининг ҳарбий ҳаракатлари ва озарбайжон ҳарбийлари томонидан ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини тасдиқлаган эди. Дарҳақиқат, ўтган чоршанба куни расмий баёнот эълон қилиб, Россия тинчликпарвар кучлари Озарбайжон ҳарбийларини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда ва Тоғли Қорабоғ урушининг янги босқичини бошлаганликда айблади. Шу нуқтаи назардан, Баку ва Ереван ҳукуматлари ўртасида Москва ҳукумати ва баъзи ғарб ҳукуматлари билан маслаҳатлашувлар кун тартибида. Сўнгги тўқнашувларда Боку ва Ереваннинг ўнлаб ҳарбий кучлари ҳалок бўлди ёки оғир яраланди. Озарбайжон Республикаси Президенти франсуз ҳамкасби билан телефон орқали мулоқотда арман томонини провокацион ҳарбий ҳаракатларда ва ўт очишни тўхтатиш келишувларини бузишда айблади ва шундай деди: Минтақадаги кескинлик учун жавобгарлик бутунлай Ереван зиммасида.

Озарбайжон ва Арманистон қўшинлари ўртасидаги тўқнашув чизиғида сўнгги ва давом этаётган тўқнашувлар муносабати билан баъзи фактлар айтилмаган ва Озарбайжон-Арманистон можароси билан боғлиқ таҳлиллар ва янгиликлардан яширилган. Арманистон 2020-йил 9-ноябр ярим тунда ўн банддан иборат келишув қоидаларига, шунингдек, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг тарқатиб юборилган Минск гуруҳи ҳамраислари билан келишувларга асосланиб, Жанубий Кавказдаги манфаатдор ҳукуматларни келишувга келтирмоқчи бўлаётганини эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Ўтган ой Озарбайжон ва Россия президентлари Минск воситачилик гуруҳини тарқатиб юборганини эълон қилган эди.

Арманистон расмийларининг позицияларидан фарқли ўлароқ, Боку ҳукумати Озарбайжон Республикаси ҳудудида ва ушбу давлатнинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасида ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишга қонуний ҳуқуққа эга эканлигини таъкидлайди. шу жумладан, мамлакат ёки бошқа давлатлар билан қўшма машғулотлар ўтказиш, аниқ нишонларга ўқ отиш ёки хорижий ҳарбий кучларни ўз чегараларидан чиқариб юбориш. Сўнгги бир неча йил ичида, айниқса, сўнгги икки йил ичида Илҳом Алиев ҳукумати амалдорларининг бу позицияси чегарадаги кескинликнинг асосий сабабларидан бири бўлди.

Озарбайжон ва Арманистон қўшинларининг ўзаро алоқа линияларидаги чегара таранглигидан ташқари, бу борада чет эл аралашувининг ролини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Мустақиллик даъвосига қарамай, Илҳом Алиев ҳукумати баъзи хорижий ҳукуматларнинг кучли таъсирида. Афтидан, Озарбайжон Республикасида Туркия ва Сионистик ишғолчи режими ташаббус кўрсатиб, ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб, ҳар қандай ҳаракат учун қарорлар қабул қилади ва буйруқ беради.

Бунга мисол тариқасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Шуши сафаридан қайтганидан кейин айтган баёнотларини келтиришимиз мумкин. Туркия Республикаси Президенти ўз баёнотларида дунё давлатлари, хусусан, Эрон ва Россия Озарбайжон Республикасини қайта қуришда иштирок этиш учун айнан у билан музокара олиб бориши мумкинлигини таъкидлади. Бу шарҳлар хорижий ҳукуматнинг бошқа давлатдаги таъсири ва таъсирининг энг юқори даражасини кўрсатади. Шу ўринда Сионистик режим дипломатларининг Озарбайжон Республикасидаги ҳаракатларини қайд этишимиз мумкин. Охирги икки йил ичида Сионистик режим элчиси Озарбайжон Республикаси ҳудуди орқали бу мусулмон давлатнинг мустақил ва қўшни давлатига бир неча бор таҳдид солишга уринган. Туркия ва Сионистик режимнинг бу ҳаракатлари олдида Илҳом Алиев ҳукумати расмийлари нафақат муносабат билдиришмади, балки, улар ўзларининг сукутлари билан Арас шимолидаги мусулмон мамлакати уларнинг назоратидан чиқиб кетганини исботладилар. Чунки Илҳом Алиев ҳукумати мулозимлари қўшни давлатлар, хусусан, Эрон расмийлари билан учрашиб, Озарбайжон Республикаси тузилмаларига бошқа давлатларнинг кириб келишига, бошқа давлатларга таҳдид солишига йўл қўймасликни қайта-қайта таъкидлаган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Тоғли Қорабоғ можаросининг қайта бошланишини Озарбайжон Республикасининг иттифоқчиси сифатида кўрсатаётган хорижий ва манфаатдор давлатларнинг манфаатлари ва истакларига ҳам мос келиши мумкин.

Ёрлиқ