сентябр 07, 2022 11:47 Asia/Tashkent
  • Путин  янги Россия ташқи сиёсати доктринасини имзолади
    Путин янги Россия ташқи сиёсати доктринасини имзолади

Россия президенти Владимир Путин душанба куни мамлакатнинг “Россия дунёси” концепциясига асосланган янги ташқи сиёсат доктринасини тасдиқлади. “Россия дунёси” консепсияси рус консерватив назариётчилари томонидан ўйлаб топилган ва ғарбликлар иддаосича, Россиянинг тажовузкор ҳаракатларини оқлаш учун қўлланиладиган тушунчадир.

“Инсонпарварлик сиёсати” деб номланган ушбу 31 саҳифали доктринада Россия рус дунёсининг анъаналари ва идеалларини қўллаб-қувватлаши ва ҳимоя қилиши, уни илгари суриши лозимлиги таъкидланади. Шу муносабат билан мазкур ҳужжатда шундай дейилади: Россия Федерацияси чет элдаги ватандошларини ҳуқуқларини тан олиш, манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва рус маданий ўзига хослигини сақлаб қолиш учун қўллаб-қувватлайди. Москва шунингдек, Грузиянинг бўлгинчи Абхазия ва Жанубий Осетия вилоятлари, шунингдек, Украина шарқидаги ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донетск республикалари билан ҳам муносабатларни ривожлантириши керак.

Афтидан, ушбу ҳужжатнинг Россия президенти томонидан ишлаб чиқилиши ва имзоланиши Россиянинг хорижий интервенсиялари, хусусан, 2022 йил феврал ойининг охирида Украинага бостириб кириши учун назарий асос яратишга уринишдир. 2022-йил 24-февралда Россия президенти телевидение орқали қилган чиқишида Украина шарқидаги ўзини ўзи эълон қилган Донетск ва Луганск республикаларининг илтимосига жавобан саккиз йил давомида Киев режими томонидан суиистеъмол қилинган ва қирғин қилинган одамларни ҳимоя қилиш, Украинани "неонацистлар" мавжудлигидан ҳимоя қилиш ва тозалаш учун Украинада “махсус ҳарбий амалиётлар”ни бошлаш тўғрисида буйруқ берганини эълон қилди. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг Украинага ҳарбий аралашуви сабабларини тушунтирар экан, Донбасс аҳолиси ва келажакда Россия учун ҳақиқий хавф мавжудлигига ишора қилиб, шундай дейди: “Минск келишувларини амалга оширишни истамаган Киев Донбасс аҳолиси ва келажакда Россия Федерацияси учун ҳам ҳақиқий таҳдид эди. Бу тушунча Украинада махсус ҳарбий амалиётлар ўтказиш заруратини туғдирди.

Шунингдек, стратегик ҳужжатда Россия ва унинг хориждаги ватандошлари ўртасидаги муносабатлар Москвага халқаро майдонда кўп қутбли дунё яратишга интилаётган демократик давлат сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаш имконини бериши таъкидланган.

Сўнгги ўн йилликда, айниқса, Россиянинг юқори мартабали амалдорлари томонидан қайта-қайта кўтарилган масалалардан бири бу жаҳон майдонидаги янги воқеликларга мос равишда кўп қутбли дунё яратиш ва Хитой ва Ҳиндистон каби янги халқаро кучларнинг пайдо бўлишига урғу беришдир. Албатта, бу Қўшма Штатлар томонидан бир томонламаликнинг давом этишига қарши туришга қаратилган. Бир томонламалик Вашингтоннинг доминант ва оммавий ёндашувига айланди, айниқса Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Доналд Трамп президентлиги даврида ва ҳатто ҳозирги вақтда ҳам ушбу мамлакатнинг амалдаги президенти Жо Байден ташқи сиёсат соҳасидаги ёндашувида бунга амал қилишда давом этмоқда.  Бунга яққол мисол қилиб, Вашингтоннинг Ғарб иттифоқчиларига, хусусан, Европадаги иттифоқчиларига Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлаш талабларини Россиянинг бу давлатга махсус ҳарбий амалиётлар кўринишидаги ҳужумидан сўнг қўйиши, шунингдек, Россияга нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар қўллашини айтиш мумкин. Албатта, Москванинг реакциялари туфайли Европа давлатларида оғир иқтисодий ва ижтимоий вазият юзага келди.

Афтидан, Россия ташқи сиёсатининг янги ҳужжати минтақавий ва халқаро майдондаги янги ўзгаришлар, хусусан, Украинадаги уруш ва Москванинг янги ташқи сиёсат тамойиллари доирасида бу мамлакатни оқлашга уринишини ҳисобга олган ҳолда Путин томонидан тузилган ва имзоланган.Россия минтақавий ва халқаро майдонда дуч келаётган кўплаб муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, ўзининг миллий ўзига хослиги ва миллий манфаатларини сақлаб қолган ҳолда, глобал майдонда Россиянинг муҳим актёр сифатидаги халқаро мавқеини мустаҳкамловчи ва таъсирчан бўладиган сиёсатни тақдим этиш ва амалга оширишга жиддий ҳаракат қилди. Бундан ташқари, Россия ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири минтақавий ва глобал майдондаги ўзгаришларга мос равишда Россиянинг ташқи ёндашувининг бошқа жиҳатларини ўзгартиришдир. Ушбу ҳужжатга кўра, Россия славян давлатлари, Хитой ва Ҳиндистон билан ҳамкорликни кучайтириши, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Африка билан алоқаларини мустаҳкамлаши керак. Дарҳақиқат, Ғарб, хусусан, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши санцион ёндашувини давом эттираётганлиги сабабли, Москва Шарққа қараш сиёсатини олиб, Шарқ ва Жанубий Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари билан кенг ва кўп томонлама алоқалар ўрнатди ёки ўрнатмоқда.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ