сентябр 11, 2022 15:24 Asia/Tashkent
  • Американинг дунёда уруш қўзғатиши; 11-сентябрнинг мероси
    Американинг дунёда уруш қўзғатиши; 11-сентябрнинг мероси

11-сентябр воқеаларининг 21 йиллиги ҳануз Америка Қўшма Штатлари бу тақдирли воқеа оқибатлари билан шуғулланаётган пайтда етиб келди. Халқаро муносабатларда янги давр бошланишининг асосий омили сифатида қайд этилиши мумкин бўлган воқеа. 2001-йил 11-сентябрдаги воқеа халқаро ва минтақавий майдонда, хусусан, Ғарбий Осиёда ушбу воқеадан узоқ вақт ўтганига қарамай, ўз таъсирини ҳалигача қолдирган тенденсия ва ҳодисаларнинг шаклланишига олиб келди.

Бу воқеани Америка ташқи сиёсатидаги бурилиш нуқтаси деб ҳисоблаш мумкин.

11-сентябр ҳужумларидан кейин АҚШ президенти Жорж Буш терроризмга қарши глобал кураш баҳонасида тажовузкор йўл тутди ва Афғонистон ва Ироққа ҳужум қилди. Ушбу глобал терроризмга қарши урушда Ироқ, Афғонистон, Сурия, Ливия ва Яманда бир миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ироқнинг босиб олиниши ва унинг оқибатлари охир-оқибатда Ироқ ва Сурияда кўплаб жиноятларни юзага келтирган ИШИД каби террористик гуруҳларнинг шаклланишига олиб келди. Бироқ Қўшма Штатлар бу амалиётлардан ҳеч қандай натижа олмади ва 2021-йилда Афғонистонни тўлиқ муваффақияцизлик билан тарк этди. Гарчи у ҳали ҳам Ироқ ва Суриядаги ҳарбий иштирокини сақлаб қолса ҳам, бу урушлар минглаб америкалик аскарларни ўлдириш ва яралашдан ташқари, мамлакат бюджетига ҳам катта харажатларни келтириб чиқарди, бу эса, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг сўзларига кўра, 7 триллион долларни ташкил этади. Шу билан бирга, 11-сентябрдан кейинги АҚШ ҳарбий ҳаракатларининг асосий ғолиблари мамлакатнинг қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялари бўлди. Браун университетининг Уотсон номидаги Жамоат ва халқаро алоқалар институти тадқиқотига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлигининг (Пентагон) 2001-2020 йиллардаги 14 триллион долларга етган умумий бюджетининг ярми шу давлатнинг пудратчи ва қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компанияларига йўналтирилган. Шундан 4,4 триллион доллари ушбу мамлакат ҳарбий-саноат комплексларига йўналтирилган. Тарихчи ва халқаро таҳлилчи Чарлз Строзиер шундай дейди: 11-сентябр ҳукумлари Қўшма Штатларда чуқур экзистенсиал инқирозни юзага келтирди, шундан сўнг Вашингтон "ярадор ҳайвон" каби муносабатда бўлди ва терроризмга қарши ботқоқлик урушини олиб борди, натижада унинг глобал қудратли давлат сифатида таназзулини тезлаштирди.

Шу нуқтаи назардан эътиборга лойиқ яна бир масала Америкада исломофобия ва мусулмонларга нисбатан зўравонликнинг кучайишида 11-сентябр воқеасининг ўрни. Сўровлар шуни кўрсатадики, сўнгги йигирма бир йил ичида ва 11 сентябр воқеасидан кейин Америкада исломофобия кучайган. Кўпгина америкалик мусулмонлар ўзлари содир этган ва қўллаб-қувватламаган жинояти туфайли камситиш, зўравонлик, ҳурмацизлик ва нафратга дучор бўлишларини ҳис қилишади. Исломофобия ва мусулмонларга қарши нафрат ҳужумлари, айниқса, ўта ўнг қанот позициясига эга бўлган АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп маъмурияти даврида кучайган. Трамп терроризмга қарши кураш баҳонасида ўз ҳужумлари ва ҳаракатларини мусулмонларга қаратган. Хусусан, Трампнинг 6 ислом давлати фуқароларининг АҚШга киришини тақиқловчи фармони чиқиши ва Трамп томонидан мусулмонларни террорчи деб аталиши унинг бу борадаги бир томонлама ёндашувини кўрсатди. Айтиш керакки, Америка ҳукуматининг ўзи, айниқса Трамп даврида америкалик мусулмонларга нисбатан шубҳа ва зўравонликни кучайтирган омиллардан бири бўлган. Корнел университети профессори Милдред Элизабетҳ Сандерс Шундай дейди: 11-сентябр хуружларидан кейин Америка жамиятидаги энг катта ўзгариш мусулмонлардан қўрқиш ва Саудия Арабистонига нисбатан шубҳаларнинг кучайиши бўлди.

11-сентябр мунозаралари контекстида кўтарилаётган муҳим масала, Америка президентларининг Жорж Бушдан Трампгача бўлган давлат раҳбарларининг Саудия Арабистонининг 11-сентябр хуружлари иштирокчиларини қўллаб-қувватлашдаги ролини ушбу қонуннинг амалга оширилишининг Ар-Риёд ва Вашингтон ўртасидаги икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши баҳонаси билан яширишга уринишидир.  Бунинг сабаби Американинг иқтисодий ва стратегик манфаатлари ва Саудия режимининг Ғарбий Осиё минтақасидаги муҳим ролидир. Жо Байден дастлаб Саудия режимига нисбатан қатъий позицияни эгаллаган бўлса ҳам, Ар-Риёд билан муносабатларни қайта белгилашни даъво қилди. Лекин, ниҳоят, Американинг Ар-Риёдга нисбатан манфаатлари ва стратегик мулоҳазаларига кўра, Саудия Арабистони билан ҳам худди шундай кенг алоқаларни ўрнатди ва Ар-Риёдга қурол сотишни қайта бошлади. Американинг глобал миқёсда терроризмга қарши кураш ҳақидаги даъволарига қарамай, 21-асрнинг энг муҳим террор воқеаларидан бири саналган 11-сентябр воқеаси бажарувчиларини Саудиялар томонидан қўллаб-қувватлаши каби ҳолатлар мавжуд бўлсада, аммо Вашингтон бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатга кўзини юмди.

 

 

 

Ёрлиқ