сентябр 14, 2022 14:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президентининг ШҲТ саммитида қатнашиш учун ўзбекистонга ташрифи
    Эрон ислом жумҳурияти президентининг ШҲТ саммитида қатнашиш учун ўзбекистонга ташрифи

Эрон ислом жумҳурияти президентииброҳим раисий шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иширок этиш учун бугун (чоршанба) Ўзбекистонга боради.

саййид иброҳим раисий Ўзбек ҳамкасби таклифига кўра, сиёсий ва иқтисодий расмийларидан тузилган олий мартабали делагатсия бошчилигида икки томонлама учрашув ва ШҲТ етакчиларининг 22 саммитида қатнашиш учун тарихий Самарқанд шаҳрига ташриф буюради. 

ШҲТ етакчиларининг 22 саммитида қатнашиш ва нутқ сўзлаш, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича 17 та ҳужжат имзолаш ва Хитой, Россия , Ҳиндистон каби турли давлатлар расмийлари билан ушрашувлар Эрон ислом Жумҳурияти президентининг Самарқандга ташрифидаги иш режасидан ўрин олган.

Эрон бу йилги самарқанддаги ШХТ саммитида бу ташкилотга азолик  мажбуриятини бажариш бўйича мемарандум имзолаш ниятида. Ўтган йил сентабр Тожикистонда бўлиб ўтган  ШҲТ етакчилари саммитида Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу ташкилотда доимий азолик бошлаши масаласи қабул қилинди. ШҲТ давлатлараро ташкилот бўлиб, ҳозирда Россия, Ҳитой, Ўзбекистон, Қиргизистондан , Покистон, Қозогистон, Тожикистон ва Ҳиндистондан иборат саккизта доимий азога эга. Эрон, Афғонистон, Белерус ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга бўлиб, Туркия, Арманистон, Камбоджа, Непал, Шри-ланка ва Озарбайжон каби олти давлат музокара олиб бораётган ҳамкорлари ҳисобланади.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашдан иборат. Эрон Ислом Жумҳурияти ҳукумати бошқа давлатлар билан мувозанатли ҳамкорликни ошириш, қўшнилар ва минтақа давлатлари билан алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига доимий аъзо бўлиш жараёнини давом эттирди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларда дунё аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи истиқомат қилишини ва жаҳон ялпи маҳсулотининг 25 фоизга яқини аъзо давлатларга тегишли эканини билсак, ушбу ташкилотнинг халқаро муносабатлар соҳасидаги беқиёс ўрни янада яққол намоён бўлади. Ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар иқтисодиёти ҳажми 20 триллион долларни ташкил этиб, сўнгги 20 йилга нисбатан 13 баробар ошган. Дунёнинг энг йирик энергия ишлаб чиқарувчиси, яъни Россия ва дунёдаги энг йирик энергия истеъмолчиси Хитой бу ташкилотда. Эрон ҳам Россия билан бирга Шанхайга аъзо мамлакатлар иқтисодиётини тўлдириши мумкин бўлган улкан нефт ва газ захираларига эга.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммти

 

2021 йилда Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан савдо айланмаси 37 миллиард 168 миллион доллардан ошди, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсди. Шунингдек, Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига АҚШ доллари ҳукмрон бўлган жаҳон молия тизими билан самарали курашиш мақсадида Хитой, Ҳиндистон ва Россияни ўз ичига олган Евроосиё блоки ўртасида тижорат операциялари учун ягона валютани белгилашни таклиф қилди.

Транзит ва транспорт соҳаси Эрон ва Шанхай аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик соҳаларидан бири бўлади; Эрон Шимол ва Жануб ҳамда Шарқ ва Ғарбни боғловчи кўприк ҳисобланади. Эрон Ислом Жумҳурияти Шарқий Осиё ва Марказий Осиёни қуруқлик ва денгиз орқали Европа ва Африка билан боғлайди, бу Шанхай аъзоларининг савдоси, жумладан, Хитой экспорти учун жуда муҳимдир.

Эрон-Хитой савдо палатаси раҳбари Мажид Ризо Ҳаририй шу муносабат билан Осиё, хусусан, Жанубий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиёнинг жаҳон иқтисодиёти келажагидаги ролига тўхталиб, шундай деди: Шарқий Осиё ва Жанубий Осиё, Ғарбий Осиё ва дунёнинг ғарбий қисми билан алоқа чегарасига эга. Бу чегара аслида Эрон давлатидир.

Очиғи, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлишини муҳим ютуқ деб ҳисоблаш мумкин; Қўшма Штатлар иқтисодий босим ва сиёсий яккаланиш орқали Эронни ўз позицияларидан чекинишга мажбурламоқчи бўлган бир вазиятда Шанхайдаги доимий аъзолик Эронни сиёсий жиҳатдан яккалаб қўйиш уринишини яна бир бор мағлуб этиши ва минтақавий яқинлашувда иштирок этиш учун яхши имконият яратиши мумкин, чунки бу ташкилот аъзоларининг сиёсий, хавфсизлик, иқтисодий, савдо, валюта, банк ва энергетика соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлиги туфайли Эроннинг халқаро ўзаро алоқалари учун кўпроқ мос майдон таъминланади.

Ёрлиқ