сентябр 21, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилобининг ўзлиги; Эронга қарши санксияларнинг асосий сабаби
    Ислом инқилобининг ўзлиги; Эронга қарши санксияларнинг асосий сабаби

БМТ махсус ҳисоботчиси Элна Дуҳон ўзининг Эрон ҳалқига Америка санксияларининг таьсири бўйича ҳисоботини нашр қилиб, санксиялар Эрон ислом инқилоби ғалаба қозонганида бошланиб ҳозиргача давом этаётганини элон қилди.

Элна Дуҳон  2022 йил 17-28-май кунлари Эронда бўлиб, Американинг бир томонлама санксияларининг Эрон халқига тасирини ўрганди ваяйинда расман ўз ҳисоботини нашр қилди. Бу ҳисобот кўплаб жиҳатларни қамраб олади, шулардан бири санксиядан ташқи сиёсатда қурол сифатида фойдаланишдир. Санксия Американинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши 44 йил ичидаги энг асосий қуроли бўлди.Америкаликлар турли баҳоналарни Эронга қарши санксия қилиш сабабини  сифатида кўрсатишарди, бироқ Эрон ислом инқилоби ғалабасидан бошлаб ҳозиргача узлуксиз саксия қилиниши шуни кўрсатадики, Америка бу қуролдан Эрон ислом инқилобиг\ ўзлигига қаршилиги учун фойдаланиб келган. 

Эрон инқилобдан олдин, истиқлол давосига эга бўлмаган ва гарбга таҳдид солиш салоҳияти бўлмаган ғарб билан бир тарафдаги ўйинчи ва американинг ғарбий осиёдаги сиёсатининг икки муҳим устунидан бири эди. Дин Эрон сиёсатида у қадар рол ўйнамас ва ўша пайтдаги ҳукуматнинг сионистик режим билан ҳеч қандай муаммоси йўқ эди. Ислом инқилоби ғалаба қозонгач, Эронда вазият бутунлай ўзгарди. Эрон ислом жумҳурияти истиқлол ва иззатни ташқи сиёсатда бош меьёр ва асосий пренсип сифатида белгилаб олди,  Диннинг ташқи ва ички сиёсатда ўрни юқори, ғарбнинг аралашквчи сиёсатларига таҳдид солади, асосан ғарбни танқид остига олади ва сионистик режимни тан олмайди

Инқилоб ғалабаси билан Эронни қўлдан беришини кутмаган Америка санксия каби турли чоралар орқали душманона сиёсатни бошлади. Элно Дуҳон ўз ҳисоботида Эронга қарши санксиялар инқилоб ғалабасидан бошлаб киритилганини эьлон қилди. БМТ маҳсус нозирининг ушбу эьтирофи шуни кўрсатадики, инсон ҳуқуқлари, ядровий энергия ва баллистик ракеталар каби масалалар Эронга санксия қўллаш учун фақатгина баҳонадир ва асосий масала Эрон ислом инқилоби ўзлиги билан гарб сиёсатлари ва пренсипларининг зиддияти бўлиб, Эронга қарши  кенг қамровли санксияларга сабаб бўлди. 

Американинг Эронга қарши золимона санксиялари

 

Дуҳон хоним ҳисоботидаги яна бир муҳим жиҳат шуки бошида чекланган миқдордаги санксиялар эронга қарши кирилди, бироқ вақт унинг салмоғи ва кўлами кенгайди ва барча тармоқларни қамраб олди. Ҳисоботда келтирилишича, санксиялар бошида фақатгина нефт секторинига йўналтирилган эди, аммо 2010-йилдан бошлаб Эрон иқтисодининг бошқа қисмлари ҳам санксиялар нишонига айланди. Бу кенгайишнинг асосий сабаби эса ислом жумҳуриятининг тез фурсатда ривожланиб бораётгани ва гарбий осиёда Эрон пазитсиясининг мустаҳкамланиб бораётгани эди.

Дуҳон хонумнинг ҳисоботининг яна бир муҳим жиҳати шуки, 2010-йилдан бошлаб, Америка бирга Европа иттифоқи ҳам Эронга қарши қаттиқ санксиялар жорий қилди. Бошқача айтганда, 2010-йилдан бошлаб Европа ва американинг Эронга қарши максимал босим ўтказиш бўйича ҳамкорлиги кучайди. 

Эронга қарши санксия қуролидан фойдаланиш шу қадар кучли эдики ҳатта\о ядровий битим имзоланганидан кейин ҳам ҳалқаро компания ва хорижий молиявий муассасалар эрон билан ҳамкорлик қилишдан қўрқишарди. Чунки бу компаниялар Эронга қарши санксиялар ўзларига тасир қилишидан хафвсирашарди. 

БМТ махсус нозири фикрига кўра муҳим жиҳат шуки, Американинг санксия киритишдан асосий мақсади Эроннинг молиявий тизими ва ташқи тижоратига зарба бериш бўлган.  Аслида Америка Эронинг жаҳон тижорати ва молиявий тизимига қўшилишига тўсқинлик қилиш орқали Эрон сиёсатларида ўзгариш яратиш мумкин деб ҳисобларди. Бироқ ушбу ҳисоботнинг бошқа қисмларида келтирилгани каби, Эрон халқи Америка санксияларининг асосий қурбони бўлди.

 

Ёрлиқ