сентябр 22, 2022 13:43 Asia/Tashkent
  • Муқаддас мудофаани хотирлаш ҳафталиги
    Муқаддас мудофаани хотирлаш ҳафталиги

Эрон тақвимидаги 31-шаҳривар (22сентабр) Ироқ баьс режимининг Эронга қарши юклатма урушининг бошланиш куни бўлиб, Муқаддас мудофаа ҳафталиги деб номланган ва 22-сентабрдан 29-сентабргача давом этади.

1980-йил 22-сентабрда Ироқнинг баьс режими олдиндан режалаштирилган тарзда эндигина оёққа турган ислом жумҳурияти низомини йўқ қилиш учун Эронга қарши кенг қаировли уруш бошлади. Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ироқ телеведениясида чиқиш қилди ва 1975-йилги Алжазоир битимини йиртиб ташлаб, Баьс режимининг Эронга тажовузини бошлаб берди. 

1975-йил 6-май, Эрон ва Ироқ Алжазоир битимини имзолаб, кўп йиллиб чегара низоларига барҳам берган эдилар. Агарчи бу шартнома ва унинг барча протоколлари Багдодда имзоланган бўлсада, бироқ ўша вақтдаги Алжазоир президенти Ҳаворий Бумдин ва унинг расмийлари бу шартнома имзоланиши учун кординаторлик қилгани учун бу битим Алжазоир деб машҳур бўлган эди. 

6 йил ўтиб, яьни  1980-йилда Саддам режими ушбу битимни биртомонлама бекор қилиб, шу йил 22-сентабрда Эронга ҳужум қилди. 

Бу уруш шундай паййтда таҳмил этилдики, Эрон ислом жумҳурияти Америка каби золим қудратлар томонидан қаттиқ босим остида эди ва Эрон қуролли кучлари ҳам инқилб воқелари туфайли ҳануз қайта қуриш ва ташкиллаштириш жараёнида эди. 

Золим қадратлар Саддам режими қўли билан Эрон ислом жумҳурияятига қарши бошлаган уруш улкун мақсадларни кўзлардики, Эрон ислом жумҳуриятини қулатиш бу мақсадларни аввалида турарди. Бироқ Эрон халқи мўминона кураш  ва дид\ний-миллий салоҳият ва имкониятларга таянган ҳолда натанҳо ўз душманларини  мглуб қилди, балки жиҳодий, фидоийлик ва муқовимат қолибида ютуқларни қўлга киритди.

Эрон ислом инқилоби Имом Хумайний раҳбарлиги билан ғалаба қозонгани каби, Муқаддас мудофаада ҳам у кишининг раҳнамолиги ва қамондонлиги давом этди ва улкан ютуқлар ҳосил бўлди. Чунки охирги икки юз йилликда биринчи марта Эрон тенгсиз жангда ҳатто бир қарич ерини ҳам йўқотмади ва якка ўзи курашди. 

Имом Хумайний ушбу кураш ҳақида шундай дейдилар: Биз урушда дунё золимларининг ниқобини олиб ташладик, биз урушда дўст ва душманни танидик, биз урушда шундай натижага етиб келдикки, фақат ўимизга суянишимиз керак , биз урушда шарқ ва ғарбдаги икки супер қудратнинг ҳайбатини йиқитдик.

Муқаддас мудофаанинг баьзи ютуқлари:

Ҳақиқат шундаки муқаддас мудофаа бебаҳо ва боқий ютуқларни Эрон миллати ва исломий жамиятлар учун олиб келдики, бу ютуқларни исломий-миллий муқовимвт маданияти сифатида бир мажмуада таҳлил қилиш мумкин. 

Ўзига  ишонч ҳиссини ошириш; диний ишончнинг ўсиши; эстидодларнинг юзага чиқиши ва ижодкорликнинг ривожланиши; Эрон ислом жумҳурияти иқтидорини собитлашиши; ижтимоий тизим изчиллашиши ва миллий бирлик мустаҳкамланиши, мамлакат мустақиллиги кафолатланиши; буюк қудратлар билан курашиш намунаси шаклланиши ва исломий уйғонишга ёрдамлашиш 8 йиллик муқаддас мудофаа урушида уамоён бўлган ва юксалган кўрсаткичлардан ҳисобланади. 

Муқаддас мудофаадан илдизланган муқовимат ва фидоийлик маданияти диний ишончларга эга бўлгани учун географик чегаралардан ташқарида хам рол ўйнай олди. Шундайки исломий муқовимат жабҳасинининг минтақада шаклланиши ва кенгайишини Эрон халқининг муқаддас мудофаасининг энг муҳим тасирларидан бири деб ҳисоблаш мумкин.

Ҳозирда ислом жумҳуриятининг мудофаа ва ҳужум қилиш қудрати баллистик ракеталар, дронлар каби энг замонавий қуроллар ясаш ва ҳалқаро сувларда қудратли қаолиятлар бтлан шуқар кучлики, халқаро ва минтақавий қудрат сифатида тан олинади.

Ҳозирда Эронинг қудратли денгиз флоти ташқи ишлаб чиқарувчиларга таянмаган ҳолда узоқ денгизларда фаолият олиб боради ва бу диёр ўғлонлари мамлакат манфаати ва кемалар ҳаракати ҳафвсизлигини таминловчидирлар. 

Эронинг турли дронлар ясаш сохасидаги ҳайратланарли муваффақияти айниқса охирги ҳарбий ва мудофаа йўналишларда дунё этиборини ўзига жалб қилмоқда. "шоҳид" "камон22" "муҳожир" "симурғ" "газо" "каррор каби дронлар Эрон қуролли кучлари ва мудофаа санати мутахасислари томонидан  ясалган дронлардир.

Эронинг дрон технологиясидаги қудрати ва билими фақат уни ясаш билан чекланиб қолмайди, балки энг замонавий ҳужумчи дронларни аниқлаш ва қўлга олиш Эроннинг ушбу соҳадаги салоҳиятларидан биридир ва Американинг бази энг замонавий ҳарбий-ҳужумчи  дронларининг эронлик мутахасислари томонидан контролга олиниши ва ерга қўндирилиши Эрон ҳарбий қудратнинг салоҳиятининг кўрсаткичларидан биридир.

Эрон ислом жумҳурияти турли хил қобилятга  баллистик рекаталарни лойиҳалаш ва ясаш орқали улкан тийиб туриш ва мудофаа қудратига эришди. шаҳоб, фотиҳ, сижжил, хуррамшаҳар, қиём, дезфул, мубин, имод, раьд500 каби ракеталар Эронинг баллистик ракеталар соҳасидаги бютуқларидан бўлиб, мамлакт жиловлаш ва тийиб туриш қудратини кучайтирди.

1945 номли ҳарбий таҳлил сайти ўз таҳлилларидан бирида Эронни ғарбий осиёдаги энг катта ва қудратли баллистик ракеталарга эга давлвт сифатида тан олади. Бу сайт ёзишича, Эрон хом ҳарбий салоҳият билан хитой ёки Америка билан бир даражада эмас, бироқ Эрон бу мамлакатга ҳужум қилган ҳар қандай душман энг ёмон тарзда жазоланишиға ишонч ҳосил қилиши учун жуда кўп миқдорда баллистик ракеталар ясаган. 

шундай экан, дунёнинг золим кучлари Ироқнинг баьс режими қўли билан ислом жумҳуриятини йўқ қилиш орзусида бошлаган кенг қамровли уруши нафақат исломий миллатнинг тенгсиз ва мўминона кураши туфайли маглуб бўлди, балки ҳарбий , маданий, иқтисодий ва илмий соҳаларда кўплаб ютуқларга ҳам сабаб бўлди.

Ҳазрати имом Оятуллоҳ Хоманаий ғарб ва шарқ қудратлари ва уларнинг минтақавий иттифоқдошлари томонидан таҳмилий уруш даврида Эрон ислом жумҳуриятига қарши тузилган жабҳага ишора қилиб, шундай дейдилар:Бу улкан жабҳанинг мақсади исломий низомни заиф ва обрусиз қилиш ва уни ички муаммолар ва нихоят парчаланишга гирфтор қилиш эди. Бироқ исломий низом ва миллат ўша даврдаги турли муаммолар ва камчиликларга қарамай бу жабҳага қарши курашди ва уруш майдонидан ёруғ юз билан чиқди. Муқаддас мудофаанинг саккиз йиллик даврида Эрон миллатининг кураши туфайли ислоимй ва ғайритсломий мамлакатлардаги кўплаб нуфузли шаҳсиятлар ва фаол зеҳниятлар қуруқ қўл билан қудратли мудофаа қилиш мумкинлигига амин бўлишди.

Ёрлиқ