сентябр 09, 2017 17:06 Asia/Tashkent
  • Рекорд ўрнатилди. Палов Гиннесс рекордлар китобига киритилди.
    Рекорд ўрнатилди. Палов Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

Фестивал доирасида тайёрланган мегапалов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

    Тошкент шаҳри марказида 8 сентябрь куни «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал доирасида тайёрланган мегапалов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Таомнинг соф оғирлиги 7360 килограммни ташкил этди. Уни тайёрлаш учун 50 нафар ошпаз 6 соат давомида иш олиб борган.

Паловни тайёрлаш учун рекорд даражадаги масаллиқлар: 1,5 тонна мол гўшти, 400 кг қўй гўшти, 220 кг қуйруқ ёғи, 1900 кг гуруч, 2700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг туз, 100 кг нўхат, 190 кг майиз, 5 кг зира, 2 кг майдаланмаган мурч, 1 куркума ва 350 литр сув солинган.

Таом ва қозоннинг умумий вазни қарийб 14 тонна 450 килограммни ташкил этган. Guinness World Records вице-президенти Ричард Стэннинг ташкилотчиларга дунёдаги энг катта ош Milliy TV томонидан Ўзбекистонда тайёрлангани тўғрисидаги сертификатни топширди. Аслида, Рекорд ўрнатилиши учун таом ҳажми 4 тонна бўлиши етарли эди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ