май 24, 2018 09:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Евроиттифоқ туризм соҳасида ҳамкорлик қилади
    Ўзбекистон ва Евроиттифоқ туризм соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон туризм йўналишида Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Европа Иттифоқи Кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Ютта Эдтхофер раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ишчи гуруҳ Евроиттифоққа аъзо бўлган 28 мамлакат экспертларидан иборат бўлиб, у ЕИнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ҳамда минтақалараро муносабатларидаги барча мезонларни кўриб чиқади.  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шоҳрух Шарахметов европалик экспертларга қўмита фаолияти, шунингдек мамлакатда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Мазкур тадбир доирасида шунингдек Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ