август 17, 2018 18:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон олтин-валюта
    Ўзбекистон олтин-валюта

Марказий банк 1 август ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Кун.уз сайтига кўра, Мамлакатнинг ялпи олтин-валюта захиралари 27,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, июль ойида бу кўрсаткич 27,6 млрд доллар эди.

Ялпи захиралардан 13,5 миллиард доллар хорижий валютадаги активлар, 13,7 миллиард доллар - монетар олтин бўлди. Таққослаш учун, июль ойида 13,8 млрд доллардан эди.

Марказий банкдан таъкидлашларича, жорий йилнинг июль ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 270,6 млн. АҚШ долларига пасайиши кузатилган. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири – 347,0 млн. долл.).

1 август ҳолати бўйича соф олтин-валюта захиралари 26,3 млрд долларни ташкил этган бўлса, ўтган ойда бу кўрсаткич 26,6 млрд доллар эди.

Ёрлиқ

Шарҳ