октябр 18, 2018 16:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистонга божхона тўловисиз маиший ва электрон техникалар, ошхона идиш-товоқларини олиб киришга янги чекловлар ўрнатилди.

Газета.уз сайтига кўра, ҳукуматнинг янги қарорига кўра, 17 октябрдан Ўзбекистонга қўшни мамлакатлардан автомобиль йўллари, темир йўл ёки дарё ўтказиш пунктлари орқали 19 турдаги маиший техника ва ошхона идишларини божхона тўловларисиз фақат олти ойда бир марта олиб кириш мумкин (июнь ойидан бир ойда бир марта олиб кириш чеклови амал қилаётган эди).

Бошқа турдаги товарларни эндиликда бир ойда бир марта божхона тўловисиз олиб кириш мумкин.

Чекловлар қўйилган товарлар рўйхати ўзгаришсиз қолган. Бу - совутгичлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, чанг ютгичлар, газ, электр плиталари, микротўлқинли печлар, электр гўштмайдалагичлар, дазмол, фенлар, ошхона комбайнлари, телефон аппаратлари, компьютер техникалари, принтерлар, кўп тармоқли офис жиҳозлари, планшетли компьютерлар, ноутбук ва ошхона идиш- товоқларидан иборат.

Ёрлиқ

Шарҳ