ноябр 04, 2018 16:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Осиё тараққиёт банкитомонидан Ўзбекистонга биринчи тиббий-санитар ёрдамни ривожлантириш учун 25 йил муддатга 45 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди

Турон 24 сайтига кўра, ушбу маблағ Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 793 та қишлоқ оилавий поликлиникасини моддий-техник мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Тиббиёт ва нотиббий ускуналарни сотиб олиш учун қарийб 40 млн доллар сарфланади.

Лойиҳанинг амалга татбиқ этилиши натижасида тиббиёт муассасалари кунига 88 минг беморни қабул қилиши мўлжалланмоқда. Уларда 4,8 мингга яқин тиббиёт ходими хизмат кўрсатади.

Ўзбекистон ҳам, ўз навбатида, лойиҳага 12,8 млн доллар сармоя киритади. Хусусан, 11 млн долларни солиқ ва божхона имтиёзлари ташкил этади.

Ёрлиқ

Шарҳ