декабр 13, 2018 11:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон безгакдан холи мамлакатга айланди

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Ўзбекистон ҳудуди безгак касаллигидан ҳоли мамлакат сифатида тан олинди

Турон24 сайтига кўра, ноябрь ойида Ўзбекистон безгак касаллигидан холи ҳудуд сертификатини олиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилганди.

ЖССТ статистик маълумотларига кўра, 2010 йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида безгак касаллиги кузатилмаган. Жаҳон фонди ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистонга безгак касаллигининг олдини олишга қаратилган чораларни амалга оширишга кўмак берган. Натижада 2018 йилда касаллик бутунлай бартараф қилинган.

Ёрлиқ