декабр 14, 2018 19:04 Asia/Tashkent
  • Обид Асомов оламдан ўтди
    Обид Асомов оламдан ўтди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир юрак хуружи-инфаркт хасталигидан вафот этди

14 дек – Sputnik. Бу хабарни "Ўзбекконцерт" давлат уюшмаси матбуот хизматида тасдиқлади.

Таниқли қизиқчи ва актёр бундан бир неча кун муқаддам оғир юрак хуружи билан пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган.

1993 йилда "Обид-А" театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган. 

2006 йилдан Россия телевидениеси "Россия-1" телеканалининг "Эгри ойна" ("Кривое зеркало") ҳажвий кўрсатувида қатнашиб келган. Шундан сўнг, Обид Асомов бир неча йил давомида Ўзбекистон телевидениесида кўринмади. 

2018 йил 24 май куни Обид Асомов Ўзбекфильм қошидаги "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директори этиб тайинланганди.

Ёрлиқ

Шарҳ