декабр 19, 2018 18:40 Asia/Tashkent
  • Тошкентда  валютафурушлар  қўлга олинди

Sputnikка кӯра  Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини “қора бозор” нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7 900 долларни 66,7 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар.

Бош прокуратура хабарига кўра, улардан 7900 доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ