Январ 28, 2019 16:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2019 йил 29 январдан амалда бўладиган янги курсларини белгиллади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,76 сўмга кўтарилиб, 8 384,94 сўм ташкил қилди.

Евро курси ҳам 50,44 сўмга ошиб, 9 568,89 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,76 сўмга ошди ва 127,09 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ