апрел 28, 2019 10:48 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримованинг қимматбаҳо автомобиллари ҳақида хабар берилди

Гулнора Каримованинг Швейцарияда Mercedes-Benz SLR2DR, Bentley Arnage ва Range Rover Sport V8 русумли автомобиллари борлиги аниқланди.

«Ушбу автомобилларнинг калитлари 2013 йилдаёқ конфискация қилинган. Аммо ҳамон Гулнора Каримова томонидан 2009 йилда 18,2 млн франкка сотиб олинган Колоньидаги ҳовлиси ҳудудида қолмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, Гулнора Каримова 2008 йили Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили этиб тайинланганди. Бироқ 2013 йили у дипломатик иммунитетдан маҳрум бўлади ва Швейцария прокуратураси унга нисбатан пулларни ўзлаштириш айби билан жиноий иш очади. Натижада унинг Швейцария банкларидаги ҳисобида сақланган 800 млн франк музлатиб қўйилади.

Ёрлиқ

Шарҳ