август 20, 2019 10:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда доллар курси 9450 сўмгача кўтарилди

Ўзбекистон банкларида 20 августдан бошлаб долларни 9450 сўмдан сотиб, 9200 — 9350 сўмдан сотиб олинмоқда

Сўнгги сутка давомида банкларда долларнинг расмий курси камида 200 сўмга кўтарилди.

Америка валютаси ҳам биржада ўсиб бормоқда. Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар якуни бўйича 19 август куни доллар 9129 сўмни ташкил этган бўлиб, бу 16 августдаги нархдан 45 сўмга кўп.

Ўтган ҳафтада Марказий банк долларнинг расмий курсини эълон қилган эди. Унга кўра, 16 августдан 1 АҚШ доллари 9 август куни эълон қилинган курсга нисбатан 179 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 9061 сўмга етган.

Ёрлиқ

Шарҳ