август 22, 2019 10:31 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов қозоғистонлик ҳамкасби билан мулоқот қилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «C5+1» шаклидаги учрашувда иштироки доирасида Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашиб мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон учрашувлари давомида эришилган олий ва бошқа даражалардаги келишувларни амалга оширилиш жараёнлари муҳокама қилинди ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар икки томонлама ҳамкорлик институтларининг бўлажак йиғилишлари кун тартиби ва уларни ўтказиш жадвалини кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистонда Қозоғистон йили» доирасида ташкиллаштирилаётган ҳар бир тадбир катта муваффақият билан ўтмоқда ва икки мамлакат халқларининг мустаҳкам дўстлигидан ёрқин далолат бермоқда.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлар раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Ёрлиқ

Шарҳ