август 25, 2019 10:35 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Мозори Шариф – Ҳирот темир йўл магистрали қурилиши бўйича маълумот берди

Ҳозир Ҳайратондан Мозори Шарифгача йўлни мустаҳкам қилиб, Мозори Шарифдан Ҳиротгача, кейин келажакда Ҳиротдан Эронгача олиб бориш режалаштирилган. Яъни Эрон орқали денгизларга чиқиш мумкин деди Комилов

Абдулазиз Комилов ўз сўзларида, иккинчи йўналиш: Мозори Шариф – Кобул – Пешовар – Покистон. Яъни Покистон орқали катта бозорга чиқамиз.Бундан ташқари, ҳозир Қозоғистон билан янги йўлларни бир-бирига уладик. Туркманистон билан транспорт-коммуникациялар ривожланяпти. Қирғизистон билан келишдик, Хитой билан келишдик. Бу лойиҳани Россия ҳам қўллаб-қувватлаяпти. Яъни Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўлаги. Тожикистон орқали ҳам Хитойга чиқиш коридорлари бор деб изоҳлади

Афғонистонда Худо хоҳласа тинчлик бўлса, афғонларга ҳамма нарса керак. Мих, макарон кабилардан бошлаб пахтагача. Жуда катта бозор. Афғонистон ишбилармонларининг пуллари, молиявий имкониятлари жуда катта. Ҳозир Амирликда (БАА назарда тутилмоқда – таҳр.) Афғонистоннинг миллиард-миллиард пули юрибди. Улар жон деб биз билан ишлашга тайёрликларини билдиришяпти.

Албатта, Россия – биз учун энг катта бозор. Лекин биз ўзимиз учун бунга қўшимча Афғонистон бозорини очсак, Покистон бозорини очсак, жуда катта аҳолига эга Ҳиндистонни, Хитойни очсак... Етиб ортади бу. Маҳсулотларимиз учун мана шу бозорлар етиб ортади қўшимча қилди Комилов

Шу ерда қўшниларимизнинг бозорини очсак 50 йил давомида бошқа ҳеч нарса керак бўлмайди. Чиқарган маҳсулотларимизнинг ҳаммаси уларга керак. Ҳаммасини ўрганиб чиқдик. Нима чиқса, ҳаммасини оламиз, дейишяпти.Учинчидан, мана шу йўлларни очсак, транзит харажати анча камаяди. Тўғри чиқамиз – Жанубий Осиёга борамиз, денгизларга чиқамиз», – деб жавоб қилди ташқи ишлар вазири.

Ёрлиқ

Шарҳ