сентябр 17, 2019 16:09 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистонга ноқонуний олтин етказиб бераётган ўзбеклар қўлга олинди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган жиноий гуруҳни қўлга олди.

“ДХХ ходимлари Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири доирасида, уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди”, - дейилган ДХХ хабарида.

Ушбу гуруҳ аъзолари ноқонуний равишда олтин қазиб олиш, улардан заргарлик буюмлари тайёрлаш ва уларни яширин ҳолда Ҳиндистонга олиб ўтиш билан шуғулланиб келишган.

Айни дамда гуруҳ аъзолари ҳибсга олинган бўлиб, тергов ишлари охирига қадар уларнинг исм фамилиялари ошкор қилинмаслиги айтиб ўтилган. Қўлга олиш вақтида жиноятчилар ёнидан заргарлик буюмлари, уларни тайёрлаш ускуналари ва нақд хорижий валюта топилган.

Ёрлиқ

Шарҳ