сентябр 19, 2019 16:11 Asia/Tashkent
  • 9 ёшли қизни  смартфон сабаб ток уриб ўлдирди

Ханти-Мантийск автоном округи Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, сургутлик тўққиз ёшли қиз қўлида смартфони билан чўмилиш пайтида электр токи уруши натижасида вафот этди.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, жабрланувчи токка уланган гаджетни розеткадан олиш чоғида ҳалок бўлган. Бу ҳақида газета.ру хабар бермоқда.

Маҳаллий «Сургут24» телеканали маълумотларига кўра, қизалоқ касаллиги сабабли мактабга бормаган. У ваннага кириб кетганидан 40 минут ўтиб опаси уйга келган. Бу вақтда қизалоқнинг танасида ҳаёт аломатлари йўқ эди.

Ҳозирда тергов-суриштитув ишлари давом этмоқда.

2019 йил 17 сентябрь куни Россиянинг яна бир шаҳрида (Кирово-Чепецк) 26 ёшли қиз ҳам ваннада смартфон ўйнаётиб ҳалок бўлганди. Тергов маълумотларига кўра, қиз ваннада зарядда турган смартфонни ишлатган, смартфон унинг қўлидан сирғаниб тушиши оқибатида  электрли сим сувга тушиб, қизни ток уриб ўлдирган.

Ёрлиқ

Шарҳ