октябр 12, 2019 14:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 2020-чи йилда МДҲ раҳбарлари йиғилишини мезбонлик қилади

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида 6-та ҳамкорлик ҳужжат имзоланиб, бу йиғилиш раислигини Ўзбекистонга ўтиши маълум қилинди.

Жума куни бошланган МДҲ Мамлакат раҳбарлари йиғилиши якунида  2020-чи йилда МДҲ  раислигини Ўзбекистонга топшриш, иқтисодий ҳамкорликлар келишуви, МДҲ мамлакатлари ўртасида муносабатларни кенгайтириш ҳамда терроризм ва экстремизга қарши кураш каби келишувлар имзоланди.

Иқтисодий ҳамкорликлар, хавфсизлик масалалари, санкциялар ва савдо урушининг салбий таъсири қаршисида  потенсиалларни мустаҳкамлаш, бу йиғилишда кўриб чиқилган асосий мавзулардан эди.

Йиғилишда Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Молдова ва Арманистон президентлари қатнашдилар.

 МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилиши ҳам пайшанба куни Ашхободда ўтказилди.

МДҲ раҳбарларининг кейинги йиғилиши 2020-чи йилда Тошкентда бўлиб ўтади.

Ёрлиқ

Шарҳ