октябр 21, 2019 14:29 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон ТИВ раҳбари Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ  хабарига кўра, 2019 йилнинг 21 октябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эроннинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳамид Наерободийни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини нусхасини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида томонларни қизиқтирган барча соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган конструктив ва динамик муносабатлар қарор топгани таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва туризм тармоқларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ

Шарҳ