октябр 21, 2019 16:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон экспортининг қарийб 30 фоизини олтин ташкил қилди

Ўзбекистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 3,98 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.

Қайд этилишича, экспорт умумий ҳажмида олтиннинг улуши 29,1 фоизни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда қарийб 2,6 баробар кўпдир.

Иккинчи ўринда хизматлар (18,6 фоиз - 2,54 млрд доллар), учинчи поғонада энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (16,1 фоиз - 2,20 млрд доллар).

Шунингдек, кўрсатилган давр мобайнида 1,17 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 1,14 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 706,6 млн долларлик рангли металлар ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда 675,2 млн долларлик кимё маҳсулотлари ва буюмлари экспортга чиқарилган.

Ёрлиқ

Шарҳ