октябр 23, 2019 11:43 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов Ўзбекистонда ҳам киберҳужумлар сони ошиб бораётганини маълум қилди

Ўзбекистон бош вазири, йил бошидан буён ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ 8 миллионга яқин ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг бир қисми юқори хатарга эга бўлган.

Абдулла Арипов Москвада ўтаётган «Очиқ инновациялар» халқаро форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида, 

«Шу сабабли мамлакатда рақамли маълумотларни ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс дастур қабул қилинган. Унинг доирасида ахборот хавфсизлиги соҳасида 70дан ортиқ ҳужжат тасдиқланди. Барча давлат институтларида маълумот узатишнинг ҳимояланган тармоқлари орқали электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилди», – деди Арипов.

Унинг сўзларига кўра, кўрилаётган чоралар натижасида Ўзбекистон Халқаро электр алоқа иттифоқининг глобал киберхавфсизлик индексида 40 поғона юқорилаб, 175 давлат орасида 52-ўриндан жой олган.

Ёрлиқ

Шарҳ