октябр 26, 2019 11:50 Asia/Tashkent
  • Россия Бош вазири АҚШ савдо вазирининг Ўзбекистонга берган огоҳлантиришига жавоб қайтарди

Россия бош вазири Дмитрий Медведев АҚШнинг Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини мураккаблаштириши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.

Кун. уз сайтигакўра, «Бугун Ўзбекистонда Америка Қўшма Штатларининг вазирларидан бири, улар шунчалик кўпки, ҳатто ким экани ёдимда йўқ, Евросиё иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қийинлаштириши ҳақида гапирди, - дея изоҳ берган Медведев Евросиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида. - Айтишим мумкинки, бу аниқ рақобатбардош бўлмаган курашнинг усулларидан фойдаланишдир».

Россия Федерацияси бош вазирининг фикрига кўра, жаҳон савдосини ташкиллаштиришда чалкашликларни келтириб чиқарадиган, савдо урушларини олиб борадиган ва аслида халқаро савдо айланмасини бузиб кўрсатадиган Америка маъмуриятидан бундай сўзларини эшитиш ғалатидир. Россия ҳукумати раҳбарининг тахмин қилишича, Ғарбдаги ҳамкасблар Евросиёда рўй бераётган интеграция жараёнларини «ёқтирмайди». «Аммо, шубҳасиз, биз бу соҳада шерикларимиз билан ишлашни барча йўналишларда давом эттирамиз», - дея хулоса қилди Медведев.

Аввалроқ, АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Америка-Ўзбекистон савдо палатасида бўлиб ўтган бизнес-форум чоғида Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш истаги ушбу мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши ва чўзиши мумкинлигини айтганди.

Бундан олдин, Россия Федерацияси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар қилганди.

Ёрлиқ

Шарҳ