ноябр 05, 2019 11:46 Asia/Tashkent
  • Тожикистон олтин кони мавжуд бўлган 300 гектар ерини Ўзбекистонга беради-ми?

Тожикистон давлати икки томонлама шартномалар асосида 300 гектар ерни Ўзбекистонга бермоқчи. Ҳозирда улар Сўғд вилояти Мастчоҳ туманига тегишли эканлиги айтилади.

Тожикистоннинг «Фараж» манбасига таяниб, Кун сайтининг хабар қилишича, ушбу ерлар ҳудудида сўнгги йилларда Тожикистон-Канада қўшма корхонаси - «Апрелевка» томонидан ўзлаштирилган олтин кони мавжуд. Кон Навбаҳор жамоатининг Оби-Шифо қишлоғи яқинида жойлашган.

Нашр манбасининг хабар беришича, «Ўзбекистонга топшириладиган 300 гектар майдонда сўнгги 10 кун ичида ҳудудни пўлат симлар билан ёпиш ишлари олиб бориляпти».

Сўғд вилояти Ер қўмитаси раҳбари Жамшид Умарзоданинг «Фараж» мухбири билан телефон орқали суҳбатда маълум қилишича, «ҳозир бу масала кўриб чиқилмоқда ва фақат Тожикистон ҳукумати ушбу мавзу бўйича изоҳ бера олади».

Ёрлиқ

Шарҳ