ноябр 12, 2019 15:04 Asia/Tashkent
  • Эрон ижодкорлари II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесида қатнашмоқда

Тошкентда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида ўтказилаётган “ИНСОН. МУҲИТ. САНЪАТ” номи остида II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесида Эрон ислом жумҳурияти ижодкорлари ҳам қатнашмоқда.

Уз.А сайтига кўра, биенналеда Ўзбекистоннинг  100 дан ортиқ амалий санъат устаси ўз асарларини кенг намойиш этади. Шунингдек, Италия, Англия, Корея, Япония, Бангладеш, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Украина, Тожикистондан ташриф буюрган 30 га яқин ижодкор ҳам тадбирнинг асосий иштирокчилари саналади. 

Таъкидлаш жоиз, ушбу санъат байрами Ўзбекистон Бадиий академияси, бир қатор вазирлик ва идоралар, муассасалар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. 

 Ўзбекистон Бадиий академияси раиси маросимнинг очилишида  мазкур кўргазмани " Ижтимоий ривожланиш ва фаол инвестициялар йили" доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.

У ўз сўзларида   II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесини турли авлод тажрибаларининг  алмашиши учун муносиб бир фурсат эканлигига умид қилиб,  ўзбек ва бошқа давлатлар ижодкорлари ўртасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш зарурлигини қўшимча қилди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ