ноябр 13, 2019 11:45 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлисида қатнашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлисида иштирок этди/

Кун сайтининг хабар қилишича, музокаралар чоғида икки томон кун тартибидаги бир қатор масалалар, сиёсий, иқтисодий, инвестиция, инсон ҳуқуқлари, таълим ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилган.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун янги Стратегиясининг Европа комиссияси томонидан қабул қилинишини мамнуният билан қайд этди ва минтақа давлатларининг барқарорлигини ошириш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш ва ЕИ билан ўзаро ҳамкорликнинг институционал механизмларини мустаҳкамлаш каби ҳужжатда қайд этилган муҳим устувор йўналишлар аҳамиятини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) бўйича музокараларнинг декабр ойида бўлиб ўтадиган тўртинчи раундига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Музокара жараёнининг конструктив хусусияти ва эришилган натижалардан қониқиш билдирилди.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар суръатидан қониқиш изҳор этилди ва музокаралар 2020 йилда якунланишига умид билдирилди.

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлиши кутилаётган ва 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш учун ЕХҲТнинг тўлақонли миссиясини таклиф этиш тўғрисидаги Ўзбекистон қарорини маъқуллади.

Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши учун ажратиладиган грант маблағлари ҳажми 5 миллион еврони ташкил этади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ