ноябр 13, 2019 13:53 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Федерика Могерини билан учрашди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа иттифоқи Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига таяниб, Кун сайтининг хабар қилишича, томонлар жорий йилда ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар. Хусусан, бир қатор икки томонлама тадбирлар бўлиб ўтди, жумладан, адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва унга оид масалалар, ривожланиш масалалари бўйича «Ўзбекистон-ЕИ» кичик қўмиталари ва «Ўзбекистон-ЕИ» Ҳамкорлик кенгашининг мажлислари ўтказилди. ЕИ Кенгашининг Сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси аъзоларининг Тошкент шаҳрига ташрифи, шунингдек, Брюссел шаҳрида «Ўзбекистон-ЕИ» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш кутилмоқда.

Музокаралар давомида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) матнини тезроқ тасдиқлаш зарурлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион муносабатларни янада кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилади, бу эса мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳам кўмаклашади.

Ёрлиқ

Шарҳ