ноябр 14, 2019 11:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматулло Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурорини қабул қилди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Бош прокурори ва Россия Бош ҳарбий прокурори ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, аввало, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда прокуратура кадрларини тизимли ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳаларида тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилди.

Ёрлиқ

Шарҳ