ноябр 16, 2019 15:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси 7 млрд доллардан ошиши мумкин

Ўзбекистон ва Россия жорий йил якунларига кўра ўзаро савдо айланмасини 7 миллиард доллардан оширишни кўзда тутишган.

Ўтган якунларига кўра иккала мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 20 фоизга ўсиб, қарийб 6 миллиард долларни ташкил қилган. Жорий йилнинг дастлабки етти ойида бу кўрсаткич 15 фоизга ўсган деб хабар қилди Дарё сайти..

Хабарга кўра, «Бизга яқин йилларда Россия билан савдо айланмаси ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш вазифаси юклатилган. Жорий йилда 6 миллиард доллардан кўпроқ ва эҳтимол 7 миллиард доллардан ошиқроқ натижаларга эришамиз. Бу борада минтақалараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга», — деган Фариддин Насриев.

Унинг айтишича, Ўзбекистон Татаристон билан савдо ҳажмини ошириш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ниятида. Самарали ҳамкорлик намунаси сифатида бир нечта ёнилғи қуйиш шохобчаларини очган Ўзбекистондаги «Татнефть» компаниясини айтган. Шунингдек, у республикадаги нефть конларидан бири ишларида раҳбарлик қилади. Тошкент атрофидаги конлар «Татнефть» томонидан ўзлаштирилади, дея қўшимча қилган бош консул.

Дипломатнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш халқаро фаолиятнинг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Россия минтақалари билан савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Бунинг учун Россияда қўшимча консуллик идоралари очилган.

«Икки йил давомида биз Владивостокда, Екатеринбургда, Ростовда, Қозонда, Санкт-Петербургда консуллик идораларини очдик, бундан олдин бизнинг консуллигимиз йўқ эди, фақат Москвада элчихонамиз, шунингдек, Новосибирскда консулхонамиз бор эди.

Россия Федерацияси ҳудуди жуда катта ва бизнинг «Фуқароларга бир нуқтадан иккинчисига ўтиш жуда қийин эди. Қулай шарт-шароитлар яратиш учун биз консулликлар очдик, ёрдам кўрсатдик ва бу икки мамлакат минтақалари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга туртки беради», — деган Насриев.

Ёрлиқ

Шарҳ