декабр 09, 2019 11:49 Asia/Tashkent
  • 9 декабрь Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар расман тикланади

9 декабрь куни Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширишни бошлайди

Кун сайтига кўра, дастлабки босқичда Эрон авиакомпанияси мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта бажаради. Кейинчалик парвозлар мунтазамлиги ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.

2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Эрон Ислом Республикаси авиация маъмуриятининг Zagros Airlines авиакомпаниясини мунтазам парвозларни бажарувчи авиакорхона сифатида тайинлаш тўғрисидаги хабарномасига, шунингдек, 2001 йил 17 августдаги Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида тақдим этилган зарур ҳужжатларга мувофиқ, “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эрон авиакомпаниясига эксплуатация рухсатномаси берган.

Ёрлиқ

Шарҳ