декабр 09, 2019 16:42 Asia/Tashkent
  • Теҳрон -Тошкент ўртасида авиқатновлар қайта тикланди

4 йилдан сўнг бугун душанба куни Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  бугун Эроннинг Zagros Airlines компанияси самолёти 4 йилдан кейин илк маротаба Теҳрондан учиб Тошкент аэрпортида қўнди.

Самолётни кутиб олиш жараёнида  Тошкент шаҳридаги "Ислом Каримов" Халқаро аэропортида Ўзбекистон масъуллари ва Тошкентдаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Ҳамид Найирободий қатнашдилар.

Теҳрон-Тошкент-Теҳрон ўртасидаги парвозлар ҳар ҳафта якшанба кунлари амалга оширилиши кутилмоқда.

Олдин- 2015 -чи йилга қадар Теҳрон ва Тошкент ўртасида  "Эронэйр" авиаокомпанияси самолёти парвозларни амалга оширарди аммо номаълум сабаблар билан авиақатновлар тўхтатилганди.

 Теҳрон -Тошкент ўртасида авиақатновлари қайта тиклаш мавзуси сўнгги йилларда икки мамлакат масъуллари музокаралари марказида эди.

 Ниҳоят Ўзбекистондаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонасининг сўраб сўраштириши ва  саъй -ҳаракатлари натижасида икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ