декабр 09, 2019 16:49 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 2-8декабр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президенти Имомали Раҳмоннинг ўғлини қабул қилди.
  2. Ўзбекистон президенти томонидан 92 нафар маҳбус афв этилди.
  3. Ўзбекистон масъуллари газ ва свет камчилиги сабаб келиб чиққан эътирозларга муносабат билдирди.
  4. Ўзбекистонда БМТнинг ОИТСга қарши кураш бўйича ваколатхонаси очилди.
  5. Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари қўшма тактик ўқув машғулотлар ўтказишди.
  6. Ўзбекистонда ОИТСга чалинган кишилар сони 42 098 нафарни ташкил этди.
  7. Умрага борган 14 нафар ўзбекистонлик Саудиядан депортация қилинди.
  8. Имон Каримова онасининг ҳибси узайтирилгани ҳақида маълум қилди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни Тожикистон Республикасининг пойтахти - Душанбе шаҳри раиси Рустам Имомалини қабул қилди.

Кун сайтига кўра, «Шавкат Мирзиёев учрашув аввалида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Икки қардош мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш таъминлангани, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида стратегик шериклик йўлга қўйилгани алоҳида қайд этилди.

Душанбе шаҳри раиси Рустам Имомали қабул учун самимий миннатдорлик билдириб, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда мамлакатларимиз пойтахтлари Тошкент ва Душанбе ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Шаҳарни бошқариш ва инфратузилмани ривожлантириш, «йўл харитаси» асосида қўшма кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш каби йўналишларда мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалроқ, Рустам Имомали Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашиб, томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришилгани айтилганди.

Х  Х  Х

Шавкат Мирзиёев қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаёган инсонлар гуруҳини афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Кун сайтиниг хабар қилишича, Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги ва бош қомусининг 93-моддаси 23-бандига кўра эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, бироқ қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳбус афв этилган.

Афв этилганлардан 20 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 37 нафари — шартли равишдан муддатидан аввал озод этилади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан ҳамда пробация хизмати органлари ҳисобидан чиқариладиган фуқаролар сони 73 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, яна 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш кўринишида белгиланган жазо қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар эркакнинг ёши 60 дан ортиқ, 3 нафар аёл бор. 79 киши муқаддам тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишган.

Х  Х  Х

Ўзбекистон давлат масъуллари мамлакатда газ ва свет камчилиги туфайли халқнинг эътирозли намойишларига аксиламал кўрсатдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Ўзбекистон маҳаллий масъуллари мамлакат ОАВ-ига  Ўзбекистон масъуллари  газ ва свет камчилиги туфайли эътироз билдирган халқни ўзини тийишга даъват этиб бу муаммога ечим топиш ваъдасини берганини деб эълон этдилар.

Ўз номини фош бўлишини истамаган маҳаллий масъуллардан бирининг айтишича сўнгги кунларда яшаш манзилларга газ  етказиб бериш вазияти анча яхшиланан.

Ўзбекистон ОАВ-и ҳам мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов  свет ва газ бўҳрони туфайли маҳаллий масъулларни танқид қилишганини маълум этдилар.

Сўнгги кунларда  Ўзбекистоннинг айрим минтақалари ва вилоятларида газ камчилиги ва  свет етказиб беришдаги носозликлар туфайли Ўзбекистоннинг айрим вилоятлари халқи кўчаларга чиқиб,  эътироз билдиришганди.

Бундан ташқари сўнгги кунларда  Ўзбекистоннинг Қорақолпоғистон автоном республикаси халқи ҳам  билдирган эътирози давомида йўлларни тўсиб қўйиб, газ ва свет бўҳронига ечим топишни таъкидладилар.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда БМТнинг ОИТСга қарши кураш бўйича ваколатхонаси (UNAIDS) очилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

“Маълумки, ОИВ инфекция инсон саломатлиги ва жамият келажагига жиддий таъсир этаётган глобал тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда бу касаллик тарқалишининг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигини муҳофазалаш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишдаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари яратилган”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон бу борада халқаро миқёсда амалга оширилаётган “90-90-90” мақсадли дастури орқали зиммага олинган халқаро мажбуриятларни бажаришга ҳам устувор аҳамият қаратмоқда. Бу йўналишда давлат, жамоат, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида бир қатор дастур ва лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаяпти.

Бугунги кунда 42 мингдан ортиқ ОИВ билан касалланган инсонлар юртимизда яшаб келмоқда. Улардан 28 минг нафари антиретровирус даво олмоқда.

Х Х Х

Шарқий ҳарбий округ «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонда «Шарқ–2019» Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги 5 кунлик тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Кун.уз сайтига кўра, дастлаб «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида Россия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирокида брифинг ташкил этилиб, ҳамкорликдаги машқларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар келишиб олинди.

Ўқув машғулотлари очилишида таъкидланганидек, ушбу машқлар ҳар икки томон учун ҳам жанговар салоҳият, профессионал тайёргарлик бўйича билимларни ошириш ҳамда халқаро терроризмга қарши курашда тажриба алмашишда муҳим ўрин тутади.

Бир нечта ўқув жойларида қатнашчилар билан жанговар ва махсус тактик тайёргарлик йўналишларида машғулотлар ўтказилди. Бўлинмалар олдига қўйилган ўқув вазифага кўра, шартли душман объектларини қидириб топиш, ҳаракатланиш вақтида қўққисдан пайдо бўлган кичик гуруҳларни яксон қилиш талаб этилди. Бунда асосий эътибор ҳарбий хизматчиларнинг жипслигини таъминлаш, бир-бирини қўллаган ҳолда душман объектига талофат етказиш каби амалий машғулотларга қаратилди.

Х  Х  Х

Саудия Арабистоничегара хизмати Умра зиёратига борган 14 нафар ўзбекистонликни ватанига депортация қилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматига кўра, шу йил 26 ноябрь куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига юборилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси қалбаки бўлиб чиққан.

Турфирма уларга қалбаки виза расмийлаштирган ва Саудия Арабистонига йўллаган. Саудия Арабистони чегара хизматининг маълум қилишича, уларнинг визаси бекор қилиниб, мамлакатга киритилмасдан депортация қилинган.

“Жидда шаҳридаги Бош консулхона ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АКнинг Саудиядаги вакиллари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан барча зарурий ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, 27 ноябрь куни “Жидда-Тошкент” авиақатнови билан юқоридаги 14 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди”, дейилади қўмита хабарномасида.

Х  Х  Х

Гулнора Каримованинг қизи онасининг қамоқда сақланиши муддатини узайтирилганини эълон этди.

Спутник сайтика кўра, Гулнора Каримованинг қизи онасининг қамоқ жазоси муддати қачон, ким томонидан ва қанча муддатга узайтирилганлиги ҳақида аниқлик киритмаган.

"Ўтказилаётган терговнинг бош мақсади - Гулнора Каримовани барча эҳтимолий иқтисодий ва ижтимоий муаммоларда айбдор қилиш", - деб ёзади Имон.

Имоннинг сўзларига кўра, тез орада янги маълумотлар чиқиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида iman.k17 аккаунтида Гулноранинг қамоқда сақланиши мавзусига доир маълумотларнинг чоп этилишига доир саволга жавобан Имон Каримова ушбу саҳифа ҳақиқатда ўзига тегишлилили, аммо хабарлар бошқалар томонидан тайёрланишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти қизи Гулнора Каримова Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сал олдин Бош прокуратура Гулнора Каримованинг чет элдаги активларини қайтариш бўйича ишларни давом эттираётганини маълум қилган эди.

Бош прокуратура Гулнора Каримованинг 12 хорижий мамлакатда жами 1,5 миллиард доллар мол-мулки борлигини аниқлаган. Шундан энг каттаси қисми – 800 миллион долларлик мулк Швейцарияда сақланади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ