декабр 30, 2019 11:40 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов: «Хабар келди, толибон урушни тўхтатишга тайёр»

27 декабр куни Халқаро пресс клубнинг сайлов хулосаларига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари – Содиқ Сафоев, Ташқи ишлар вазири – Абдулазиз Комилов, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори – Акмал Саидов, Марказий Сайлов комиссияси раисининг ўринбосари – Маҳмуд Истамов, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори – Арипов Элдор Тахировичлар иштирок этди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистондаги толибон ҳаракати урушни тўхтатишга тайёр эканини билдирди.

“Бугун эрталаб (27 декабр) хабар келди, Толибонлар уруш, қурол ишлатишни ва зўравонликни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Ушбу қарор Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга йўл очиб бериши мумкин. Бу масалани муҳокама қилиш учун икки томондан делегациялар шакллантирилади.

Бироқ, бу билан Афғонистонда тинчлик бирдан ўрнатилади деб бўлмайди, чунки музокаралар узоқ давом этади ва умид қиламизки, бир ечимга келинади. Шуни таъкидлаш ҳам керакки, Ўзбекистон афғон халқига ёрдам беришга ва тинчлик ўрнатиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр“.

Ёрлиқ

Шарҳ