феврал 13, 2020 16:44 Asia/Tashkent
  • Аҳмадбойнинг жияни «прокурорлар камида 100 миллиард сўмни йўқ қилиб юборганини» айтмоқда

12 февраль куни жиноят ишлари бўйича жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида “Аҳмадбой иши” бўйича тўртинчи очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Судланувчилар орасида бўлган Аҳмадбойнинг жияни — Муроджон Турсунбоев музокара сўз навбатини олганда ўша ерда ишлаганидан пушаймонлигини билдирди. У, шунингдек, айрим ҳолатлардан норози эканини яширмади.

“Прокурор жаноблари зарарни солидар тартибда қоплашни айтди. Ҳурматли прокурор, камида 100 миллиард сўм пулни ҳамкасбларингиз йўқ қилиб юборган. Буни халққа ким тўлайди?

Яна бу амаким бўйнига илиниб кетяпти. Мен-ку, майли, 5 йилда чиқиб келарман. Чунки айбсизлигимни ҳамма билади. Лекин ким тўлайди? Шуларни ҳам эътиборга олинг, ўша пулларни ўғирлаганлар ҳам тўлаб юборсин”, — дея музокара сўзини билдирди у.

“Gazeta.uz”нинг ёзишича, Муроджон сўз бошлаганда суд қамоғида бўлган Аҳмадбой ва бошқалар уни имо-ишоралар билан тўхтатишга ҳаракат қилган. Охири Аҳмадбой суд залида ўтирганларга эшитарли қилиб, “жим” дея қатъий таъкидлаган. Шундан сўнг Муроджон сўздан қолган.

Image Caption

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадбой (Аҳмаджон Турсунбоев) 2016 йил июнида қўлга олинган эди. Қўлга олинган куни унинг ва яқин қариндошларининг уй-жойлари ва уларга тегишли корхоналарда 13,1 миллиард сўм ва 7,9 миллион доллар миқдоридаги маблағ борлиги аниқланиб, бу пуллар далилий ашё сифатида олингани маълум қилинган эди.

12 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

“Дарё” мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а, в” бандлари (эски таҳрирдаги) билан айбли деб топилди ва унга ушбу модда билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Аҳмаджон Турсунбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазога қисман жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 28 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 14 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Аҳмаджон Турсунбоевга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорининг 6-банди “б” кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилди.

Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланди. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошлаб ҳисобланади. Аҳмаджон Турсунбоевга қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди.

Ёрлиқ

Шарҳ