феврал 14, 2020 20:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотиладиган махсус ускуналар ўрнатилади

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Марказий банк:

а) Молия вазирлиги билан бирга 1, 3 ва 5 граммли олтин ва кумуш ёмби ишлаб чиқариш, шунингдек, уларни вендинг ускуналари орқали сотувга чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга қуйидаги босқичларда ўнтадан кам бўлмаган вендинг ускуналарини ўрнатилишини таъминлайди:

2020 йил 1 июлига қадар – Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм намойиш объектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари ва туризм ахборот марказларида;

2021 йил 1 январига қадар – республиканинг бошқа ҳудудларида.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифларига асосан:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфига ўтган, реконструкция ва капитал таъмир қилинувчи профессионал коллежлар;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар шакллантирилувчи ва тақдим этилувчи туризм намойиш объектларига олиб борилувчи йўллар;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштирилиши кўзда тутилган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатлари 2021 йилга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурига киритилишини таъминлайди.

Ёрлиқ

Шарҳ