феврал 17, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • Венгрия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегация 18 февраль, амалий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.

Дарё сайтининг хабар қилишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар, Энергетика, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ва бошқа идораларда икки томонлама музокаралар ўтказиш ўрин олган.

«Венгрия делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши ва Ўзбекистон—Венгрия бизнес-форумида ҳам иштирок этади», — дейилади вазирлик ахборотида.

  •  

Ёрлиқ

Шарҳ