феврал 17, 2020 19:15 Asia/Tashkent
  • ОЧЛ. «Пахтакор» Сергеевнинг дубли эвазига ғалаба қозониб, гуруҳда пешқадамга айланди

Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-турида «Пахтакор» 17 февраль, душанба куни «Шаҳр Ходро» жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими тенг кураш остида ўтди ва кичик устунлик форслар томонида бўлди. Иккинчи бўлим дебютида босимни кучайтирган майдон эгалари икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

56-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг узатмасидан кейин Игор Сергеев ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб Сергеев дублни қайд этди. Унга голли узатмани Достон Ҳамдамов амалга ошириб берди. 84-дақиқада Шерзод Аъзамов Машариповнинг узатмасидан кейин боши билан дарвозани ишғол қилди.

Мазкур ғалабадан кейин «Пахтакор» очколарини 6 тага етказиб олган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди. Гуруҳнинг иккинчи ўйини «Шабоб ал-Аҳли» ва «Ал-Ҳилол» жамоалари ўртасида кечади.

Image Caption

«Пахтакор» — «Шаҳр Ходро» 3:0

Голлар: 1:0 — 56 Сергеев, 2:0 — 59 Сергеев, 3:0 — 84 Аъзамов

«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Humoюнмирзо Иминов, 84), Достон Ҳамдамов (Асад Собиржонов, 90+1), Драган Черан (Эрен Дердийок, 90), Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев.

«Шаҳр Ходро»: Маҳди Раҳмати, Али Неъмати, Муҳаммад Морадманд, Farsҳад Фаражи, Ҳассан Жаъфари, Акбар Содиғи, Милад Сарлак, Саид Содиғи, Муҳаммадғози Нажафабади, Муҳаммадризо Халатбари, Руҳулоҳ Сайфуллоҳи.

Огоҳлантиришлар: Аъзамов (45), Черан (66), Морадманд (69), Ҳамдамов (76)

Ёрлиқ

Шарҳ