феврал 17, 2020 19:45 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 10-16 феврал кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатида олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилишди.
  2. МАГАТЭ Ўзбекистонда қиймати 1 млн евродан ортиқ бўлган тўртта лойиҳани амалга оширмоқчи.
  3. Ўзбекистонга келтирилган янги Ми-35М жанговар вертолётлари намойиш қилинди.
  4. Ўзбекистонда давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди.
  5. Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми қарийб 30 млрд долларга етди.
  6. Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотиладиган махсус ускуналар ўрнатилади.
  7. Олтинсойда фуқаролар ИИБ ходимларини уришди.
  8. Қўқонда отишмадан сўнг 25 киши қўлга олинди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётгани ҳамда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланаётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Спутник сайтига кўра, Мирзиёев ва Путин мулоқоти чоғида олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси президентининг Россия Федерациясига давлат ташрифи кун тартибини тайёрлаш, жумладан, ташриф доирасида навбатдаги ҳудудлар ва ректорорлар анжуманларини, медиа-форум ва бошқа тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги йилида Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Х  Х  Х

2020 йил 1 августдан бошлаб ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.

Ўзбекистонда давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди. Бу 4594-сонли қарор билан қўшимча киритилган президент қарорида белгиланган.

Киритилган қўшимчага кўра, 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.

Таъкидланишича, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, 39 турдаги товарлар 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб мажбурий тартибда маркировкаланиши хабар қилинган эди.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотиладиган махсус ускуналар ўрнатилади

Image Caption

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Марказий банк:

а) Молия вазирлиги билан бирга 1, 3 ва 5 граммли олтин ва кумуш ёмби ишлаб чиқариш, шунингдек, уларни вендинг ускуналари орқали сотувга чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга қуйидаги босқичларда ўнтадан кам бўлмаган вендинг ускуналарини ўрнатилишини таъминлайди:

2020 йил 1 июлига қадар – Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм намойиш объектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари ва туризм ахборот марказларида;

2021 йил 1 январига қадар – республиканинг бошқа ҳудудларида.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифларига асосан:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфига ўтган, реконструкция ва капитал таъмир қилинувчи профессионал коллежлар;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар шакллантирилувчи ва тақдим этилувчи туризм намойиш объектларига олиб борилувчи йўллар;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштирилиши кўзда тутилган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатлари 2021 йилга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурига киритилишини таъминлайди.

Х  Х  Х

Милтиқдан сочма ўқ билан 3 кишига жароҳат етказган фуқаро ва унинг дўстлари эҳтиёт чораси сифатида вақтинча қамоққа олинган.

Қўқонда феврал бошида содир этган жиноятда гумонланаётган 25 кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Фарғона ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 2020 йил 05 феврал кечаси Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналардан бирида келиб чиққан жанжал оқибатида 3 нафар фуқаролар сочма ўқдан олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ИИВ текширув натижасида жароҳатлар 27 ёшли фуқаро З.М. томонидан рўйхатдан ўтмаган "ИЖ-18" русумли қирқма милтиғи билан етказилганлиги аниқланган.

Image Caption

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддалари (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 277-моддаси (Безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсларга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари ва олинган тезкор маълумотларга кўра Ички ишлар бошқармаси,  Давлат ҳавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда 14 февраль куни Қўқон шаҳрида шартли ном остида ўтказилган   “Тонг” тадбири давомида ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 25 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан "маъмурий қамоқ" қўлланилган ва уларни ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ