феврал 18, 2020 10:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти 19-20 февраль кунлари Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари мазкур мамлакатда бўлиши айтилади.

Кун.уз сайтига кўра, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади, Туркия Республикаси президенти кутубхонаси мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Ёрлиқ

Шарҳ