феврал 19, 2020 11:07 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Анқарага борди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқарага сафар қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Анқарада Шавкат Мирзиёев икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши ва Туркия Республикаси Президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.

Ўзбекистон президентининг Туркияга ташрифи 20 феврал куни якунига етади.  

 

Ёрлиқ

Шарҳ