феврал 24, 2020 17:14 Asia/Tashkent
  • Коронавирус Ўзбекистоннинг жанубий чегараларига етиб келди

Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ ҳолат илк бор Афғонистон ва Кувайтда кузатилди.

Кувайт соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра,  уч фуқарода коронавирусни аниқланган.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Фирузиддин Фирузнинг таъкидлашича, мамлакатда илк бор COVID-19 вирусини юқтирган шахс қайд этилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бемор Ҳирот вилоятидан. Ҳиротда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ҳиротдаги коронавирус  маҳаллий фуқарода топилгани гумон қилиняпти.

Аввалроқ Ҳирот вилояти соғлиқни сақлаш сақлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмад Амир Нажод  уч нафар афғонистонликда коронавирус белгилари борлигини маълум қилган эди.

Шу билан бирга,  яна 36 нафар фуқаро текширувга юборилган. Бироқ уларда вирус белгилари сезилмаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ