феврал 26, 2020 11:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ  фуқароларни коронавирус бўйича огоҳлантирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги янги коронавирус билан боғлиқ вазият Хитойдан бошқа давлатларда ҳам жиддий тус ола бошлагани сабабли хорижда бўлиб турган ёки чет эл давлатларига боришни режалаштираётган фуқароларни яна бир бор огоҳлантирган.

Дарё сайтига кўра,  «Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, сўнгги кунларда дунёнинг қатор давлатларида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани кузатилмоқда. Хитой билан бир қаторда Корея, Япония, Эрон, Италия ва баъзи бошқа давлатларда ҳам ўнлаб нафар бу вирусга мубтало бўлганлар.

«Хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган ҳамюртларимиз сафардан олдин соғлиқлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўришлари, мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни ўрганишлари ва сафар чоғида шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари, жамоавий тадбирларда иштирок этишдан тийилишлари, одамлар тўпланадиган жойларда барча эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарур», — дейилади вазирлик хабарида.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан, коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.

Ёрлиқ

Шарҳ