феврал 27, 2020 14:33 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея-Ўзбекистон рейси йўловчилари вақтинчалик изоляция қолишади

Бугун Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди.

Спутник сайтига кўра, ушбу чора коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалишини олдини олиш мақсадида кўрилган.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилиб, SARS белгилари йўқлиги тасдиқлангандан сўнг йўловчиларга карантин хонасидан чиқишларига рухсат берилади”, — дейилади компания хабарида.

Хитой ҳукумати 2019 йил охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берган. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқлашга муваффақ бўлишди - бу янги коронавирус. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий ном берди - COVID-2019.

Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 1500 кишидан ошиб кетган, шулардан 11 нафари вафот этган.

Шу ҳолда Сеул – Тошкент йўналишида самолётда Қирғизистон фуқаросининг саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли самолёт Сеул аэропортига қайтарилган.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Сеул – Тошкент рейсида коронавирус юқтирганлик билан гумон қилинган беморда инфекция аломатлари аниқланмаган.

Ёрлиқ

Шарҳ