март 27, 2020 00:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 11 нафари шифокорлардир

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар беморларнинг 11 нафари шифокорлардир.

 Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисида айтилган.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 30 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилган.

2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмаслиги айтилган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ